Шаҳрисабзда фуқаронинг «Damas»идан 408 дона қалбаки алкоголь топилди

19:32 23 Январь 2026 Жамият
527 0

Шаҳрисабз шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Билдирилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.Қ. «Damas» русумли автотранспорт воситасида 408 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ва қадоқлаш учун мўлжалланган 2 минг дона елим қопқоқларни сотиш мақсадида «Янги Кеш» деҳқон бозорига олиб келган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер