Шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассисларни фаолият йўналишлари бўйича ҳар уч йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилди
Фото: Архив сурат
Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармони асосида сертификатлаш ишларини амалга ошириш бўйича вазирлик ҳузурида Компетенцияни ривожлантириш институти ташкил этилди.
2025 йил 1 январдан бошлаб сертификатга эга бўлмаган мутахассисларга:
— хавфлилик даражаси II, III ва IV тоифали қурилиш объектларининг, шунингдек, бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган I тоифали қурилиш объектларининг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
— шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
— техник назоратни амалга ошириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш ва назорат ўлчовини амалга ошириш;
— жисмоний шахсларга кўп квартирали уйларнинг бошқарув органларига раҳбарлик қилиш тақиқланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг