Сессияларда ҳокимларнинг мурожаати эшитилмоқда

12:51 11 Декабрь 2020 Сиёсат
960 0

Шу кунларда Фарғона вилоятида маҳаллий Кенгашлар сессиялари бўлиб ўтмоқда.

Сессияларда туман (шаҳар) ҳокимларининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботлари эшитилиб, келгуси йилги режаларига бағишланган мурожаатлари қабул қилинмоқда. Таҳлил ва сарҳисоб руҳида ўтаётган йиғилишларда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ҳокимларга саволлар билан мурожаат қиляпти.

10 декабрь куни ўтказилган сессияларда Қувасой шаҳар ҳокими Равшан Раҳимжонов, Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев, Ёзёвон тумани ҳокими Йўлчивой Бойигитов, шунингдек, Қўштепа, Фарғона каби туманлар ҳокимларининг ҳисоботи ва мурожаати бўйича журналист ҳамда блогерлар биринчи сектор раҳбарларига саволлар берди. Бугун вилоятнинг Олтиариқ, Риштон, Бағдод, Қўқон сингари бир қатор туман (шаҳар) Кенгашлари сессиялари давом этмоқда.

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер