Сергелидаги корхоналардан бирида ёнғин содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида жойлашган корхоналардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, 20 июль куни соат 11:03 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Беруний кўчасида жойлашган пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан ёнғин-қутқарув гуруҳи, махсус айтилган манзилга соат 11:09 да етиб борган ва 11:36 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 11:45 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг