Сергелида юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилди

22:17 01 Март 2026 Жамият
559 0

Тошкент шаҳри Сергели туманида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вазият юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Билдирилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси шу йилнинг 27 февраль куни соат 16:30 ларда Сергели тумани Сергели йўли кўчасида содир бўлган.

Унда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.И. бошқарувидаги «МАН» русумли юк автотранспорт воситасининг руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар аниқланмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан тегишли ишлар амалга оширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер