Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

16:31 09 Ноябрь 2023 Сиёсат
179 0

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга ташрифи якунланди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва чуқурлашган стратегик шериклик изчил ривожланиб бормоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ва бошқа халқаро тадбирлар бу алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер