Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон ҳукуматини тўлиқ истеъфога чиқариб юборди

02:28 20 Март 2022 Дунё
1588 0

Фото: Коммерсантъ

Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакат ҳукуматини тўлиқ истеъфога чиқарди. 

Бу мамлакат конституциясига мувофиқ амалга оширилди. Шу билан бирга, вазирлар янги ҳукумат тузилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этадилар.

12 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари ўтказилган президент сайловида собиқ давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов қарийб 73 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонганди. Дастлаб, овоз бериш 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ давлат раҳбари фармони билан у 2022 йил баҳорига кўчирилди.

Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурация маросими 19 март куни Ашхободдаги Рухет саройида бўлиб ўтди ва у расман мамлакат президенти лавозимига киришди. Шу тариқа Сердар Бердимуҳамедов кейинги саккиз йил давомида Туркманистонни бошқарадиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер