Сенатор Янгиҳаёт тумани маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган ишларни ўрганди

19:42 04 Февраль 2026 Сиёсат
462 0

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов Янгиҳаёт туманида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича ўтказилган танқидий видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижроси атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ҳамда аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш борасида профилактика инспекторлари ва «маҳалла еттилиги» томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди.

Шунингдек, сенатор Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси, Тошкент давлат юридик университети ректори, Янгиҳаёт тумани ҳокими ҳамда масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида «Хушнуд» ва «Янги Дархон» маҳаллаларида бўлиб, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни ўрганди. Жараёнда маҳаллалардаги профилактика инспекторларининг ҳисоботлари эшитилди.

Ташриф якунида масъулларга муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш, маҳалла институтининг ролини кучайтириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларни янги ва самарали босқичга олиб чиқиш, профилактика тадбирларини кучайтириш ҳамда маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер