Сенатор Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси семинарида иштирок этди
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова «Маҳаллий ҳокимият органлари ва чегараолди ҳудудлар ҳамкорлиги» мавзусида ўтказилган семинарда иштирок этди. Тадбир Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси (ТуркПА) томонидан Туркия Республикасида ташкил этилди.
Иштирокчилар муҳокамаларда маҳаллий ҳокимият органлари салоҳиятини кучайтириш, ушбу йўналишда ўзаро тажриба алмашишни рағбатлантириш ҳамда парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратди.
Таъкидланганидек, глобаллашув шароитида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари минтақавий тараққиёт, трансчегаравий ташаббуслар, халқаро бирдамликни таъминлашга хизмат қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг