Сенатор Тошкент давлат иқтисодиёт университетида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди
Олий Мажлис Сенати аъзоcи Содиқжон Турдиев очиқ мулоқот шаклида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари билан учрашди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшлар билан тўғридан-тўғри ва конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлаш, уларнинг ташаббус ва таклифларини эшитиш, давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларнинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Мулоқот давомида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, битирувчиларни иш билан таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшларга оид қабул қилинаётган қонунлар, давлат дастурлари ва мавжуд имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хусусан, стратегик ҳужжатларда ёшларни рақобатбардош кадрлар сифатида тайёрлаш, иқтисодиёт соҳасида илм-фан, инновация ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ёш мутахассислар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлардан бири экани таъкидланди.
Учрашув якунида сенатор ёшларни билимли, фаол ва ташаббускор бўлишга, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг