Сенатор Сурхондарё вилоятининг қатор туманларида сайёр қабуллар ўтказди

10:07 03 Март 2026 Сиёсат
345 0

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулхаким Эшмуратов Сурхондарё вилояти Шўрчи ва Денов туманларида сайёр қабуллар ўтказди.

Фуқароларни қабул қилиш жараёнларида аҳолининг турли муаммолари, талаб ва истаклари, фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Мурожаатларнинг асосий қисмини иш билан таъминлаш, ичимлик суви тортиш, кредит ажратиш, трансформатор ўрнатиш, йўлларни таъмирлаш, даволаниш билан боғлиқ масалалар ташкил этди.

18 нафар фуқаронинг мурожаати сенаторнинг аралашуви билан жойида ижобий ҳал қилинди. 10 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 4 нафар фуқарога тиббий йўлланма берилди, 2 нафар фуқаро даволанишга ётқизилди, кредит ажратилиши ҳамда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши таъминланди.

Сенатор томонидан мурожаатларни тўлиқ ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиш ҳамда муаммоларни жойларнинг ўзида ҳал этиш борасида мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳудудлардаги масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер