Сенатор бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида ижтимоий масалалар ўрганилди
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси аъзоси, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобулжон Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга масалалар ўрганилди.
Ишчи гуруҳ ишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ҳамда тегишли ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этди.
Ўрганишлар доирасида Навбаҳор туманидаги «Учтут» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 105 та хонадонда томорқа ерларини суғориш билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, «Қоровултепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Навоий вилояти болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида болаларни соғломлаштириш жараёнлари ўрганилди. Хусусан, болаларнинг жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланиши учун яратилган шароитлар, шунингдек, уларнинг реабилитацияси ва жисмоний ривожланишига қаратилган инфратузилма ҳолати таҳлил этилди.
Бундан ташқари, «Пахтакор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож оиланинг яшаш шароитини яхшилаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўрганишлар якуни бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда ижтимоий хизматлар сифатини ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг