Сенатор бошчилигидаги ишчи гуруҳ Миробод туманида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди

19:51 10 Февраль 2026 Сиёсат
488 0

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри Миробод туманида хавфсиз муҳитни яратиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Жумладан, ишчи гуруҳ ИИВ масъул раҳбарлари билан бирга маҳаллаларда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.

Иш гуруҳ томонидан Миробод тумани ҳокимлигида ташкил этилган Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти билан танишилди. ўрганиш жараёнида объектларда ўрнатилган видеокузатув камералари самарадорлигини ошириш, жамоат тартибини сақлаш бўйича куч-воситаларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шу билан бирга Банокатий маҳалласи ва унга туташ ҳудудларда хавфсиз муҳитни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Маҳаллий аҳоли ва савдо объектлари раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказилиб, мавжуд муаммолар ўрганилди.

Учрашувлар давомида ҳудудларни замонавий қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозлаш, объектларни қўриқловга олиш орқали жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер