Сенатор Бектемир тумани ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди

21:28 16 Апрель 2026 Сиёсат
184 0

Пайшанба «Ёшлар куни» муносабати билан пойтахтимизнинг Бектемир туманида ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов, ҳарбий прокурор ўринбосари ҳамда туман ҳокими иштирок этиб, ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг муаммоларини тинглаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий онги ва фаоллигини оширишдан иборат бўлди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан бандлик, таълим, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳарбий хизмат, шунингдек, ҳуқуқий маслаҳатларга оид қатор масалалар кўтарилди. Ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан диққат билан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, тадбир доирасида иқтидорли ёшларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, халқаро инглиз тили имтиҳони – ИЭЛТСдан 7.5 ва ундан юқори балл тўплаган ёшларга эсдалик совғалари ва ташаккурнома топширилди. Бу эса ёшларнинг билим олишга бўлган интилишини янада оширади, уларни янги ютуқларга илҳомлантиради.

Учрашув якунида масъулларга билдирилган муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, ёшлар томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш юзасидан манзилли ишлар режаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер