Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев вафот этди
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди.
Б.Сайфуллаев бир муддат Тошкент Маданият институтининг ректори, 2017-2018 йилларда эса маданият вазири лавозимларида ишлаган.
2020 йилдан буён у сенатор сифатида фаолият олиб бораётган эди.
"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририяти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг