Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

10:14 28 Февраль 2020 Сиёсат
961 0

​Бу ҳақда мухбиримиз Мунисхон Каримова хабар берди.

Унинг таъкидлашича, кун тартибидан ўнга яқин қонун ҳужжатлари, вазирликлар ахборотлари, парламент сўровлари натижалари ўрин олган. Шунингдек, Тиббий-меҳнат экспертлари комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масаласи юзасидан парламент сўровини юбориш ҳамда Сенат ваколатларига тегишли  бошқа масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.


Хабар берганимиздек, фуқароларимиз мамлакатимиз ҳаёти учун ниҳоятда долзарб бўлган ушбу тадбирни тўғридан-тўғри кузатиб боришлари мумкин::  

http://www.senat.uz/uz/

http://www.facebook.com/senatuzb/

https://www.youtube.com/channel/UC_DyodxEctuQjNJ81...

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер