Сенатда талабалар билан учрашув ўтказилди
Олий Мажлис Сенатида OXUS университети талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшларга Сенат фаолияти, унинг ташкилий тузилмаси, шунингдек, қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув чоғида сенатор парламент фаолиятининг амалий жиҳатларига алоҳида тўхталиб, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни муҳокама қилиш ҳамда қабул қилиш босқичларини атрофлича тушунтириб берди. Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда талабалар ўз фикр-мулоҳазалари ва саволлари билан фаол иштирок этиб, долзарб масалалар юзасидан батафсил жавоблар олдилар.
Таъкидланганидек, бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат бошқаруви тизими ҳақидаги билимларини бойитиш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг