Сенатда Италия парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 15 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев Италия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси депутати, «Италия – Марказий Осиё» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Фабрицио Бенсони бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш масалаларига эътибор қаратди.
Суҳбат чоғида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, улар ўртасида мунтазам мулоқотни таъминлаш, қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг