Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашди

15:15 02 Май 2023 Сиёсат
516 0

Жорий йилнинг 28-апрель куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлоу билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари, шунингдек, Буюк Британия парламентининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзоларининг мамлакатимизга режалаштирилган ташрифи муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Британия томонига мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, жумладан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бўйича бўлажак референдумга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув сўнггида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер