ФВВ Ўзбекистонда яна сел келиш хавфидан огоҳлантирди

2018 йилнинг 19-21 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Халқ сўзи"га маълум қилди.
«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолиси, эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50«Тезкор рақам»ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз», дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, вазирлик бундан олдин, аниқроғи 14-15 июнь кунлари ҳам тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг