Саудия Арабистони зиёратчиларни огоҳлантирди
Архив фото
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада кўтарилиши бу йил зиёратчилар учун асосий муаммолардан бири эканлигини маълум қилган.
Ҳаж мавсуми бошланадиган 14 июнь куни ўртача ҳарорат 44 даражагача кўтарилиши айтилмоқда.
Зиёратчилар иссиқдан сақланиш учун соябон олиб юриши, етарли миқдорда сув ичиши ва кераклича дам олишлари ҳақида тавсия берилган вазирлик хабарида. Шунингдек, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун тайёргарлик кетаётгани қўшимча қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг