Саудия Арабистони Қироли мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди
Архив сурат
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд ўт пуфагини олиб ташлаш бўйича мураккаб операцияни бошдан ўтказган ва ҳозирда у шифокорлар кузатуви остида бўлиб турибди.
Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
«Буюк Аллоҳга шукрлар бўлсинки, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди», дея баёнот берган Ташқи ишлар вазирлиги Қиролга соғлик тилаган барчага миннатдорчилик билдирди.
20 июль куни Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд «Қирол Файсал» касалхонасига ётқизилгани ва унга ўт пуфаги яллиғланиши ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг