Сархил меваларимизга дунё харидор
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги «Ўқчи» ва «Катта тагоб» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли асосан сархил мева ва резаворлар етиштириш билан шуғулланади.
«Катта тагоб» маҳалласи боғларида эрта баҳорда шарбатга тўлиб пишадиган гилос Россия ва МДҲ давлатларида жуда ҳам харидоргир. Шу боис кўкламда маҳаллада узоқ-яқин давлатлардан келган харидорлар, юк машиналарининг саноғига етиш қийин бўлади.

— Қулупнайчилик ҳам маҳалламизнинг ўзига хос «ташриф қоғози», — дейди «Ўқчи» МФЙ фаоли Мартабахон Жалилова. — Шунингдек, айни пайтда маҳалладошлар ихтиёрида 500 гектар мевазор боғлар мавжуд. Қўқон ҳудуди туманларида ўрик, шафтоли, гилос, олма етиштириш ва хорижга экспорт қилиш борасида ўқчиликларнинг олдига тушадигани йўқ.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган қир-адирларни ўзлаштириш ва бу ерларда мевазор боғлар барпо этишда ўқчиликлар ишнинг кўзини биладиган омилкор боғбонлар сифатида танилган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг