Сариосиёда содир бўлган воқеага расмийлар муносабат билдирди
Иллюстратив фото
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг ўқитувчи-ходимлари ва директор ўртасида жанжал акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Хўш, бу воқеа қачон содир бўлган? Бир-бирини уриб, ҳақорат қилаётган фуқаролар ҳақиқатан ҳам ўқитувчи-мураббийларми?
Ушбу масалада Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси расмий муносабатида қуйидагилар баён қилинган:
«Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Сариосиё туманининг 28-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 22 май куни юз берган. Бу воқеа шу вақтнинг ўзида вилоят халқ таълим бошқармаси раҳбарияти томонидан ўрганилган. Ўрганиш жараёнида ушбу ҳолатни келтириб чиқарган масъулларга тегишли тартибда чоралар кўрилиб, мактаб жамоаси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган. Мактаб директори Умида Турсунова вазифасидан озод этилган. Ҳозирги кунда Ҳушвақт Жўрабоев 28-сон умумтаълим мактаби директори вазифасини бажариб келмоқда».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг