Сардор Ражабов ва Фарҳод Боқиев мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари этиб тайинланди
С.Ражабов тайинловга қадар Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Ф.Боқиев тайинловга қадар Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабгача ва мактаб таълими вазирининг икки ўринбосари — Узоқбой Бегимқулов ва Дилшод Кенжаев ишдан олингани хабар қилинганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг