Санъат мактабларини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилди

16:31 02 Октябр 2023 Жамият
205 0

Оққўрғон тумани Маданият бўлимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Бобожонов, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи А.Шомуродов, туман ҳокими ўринбосари Ж.Джаникуловлар ҳамда бўлим ва 25-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда маданият бўлими қошида ташкил этилган “Тўрғай”, “Наврўзи ажам” фольклор-этнографик халқ жамоалари ҳамда “Қувонч” ва “Ёдгор” болалар рақс дастаси жамоаларининг келгусидаги олиб бориладиган ишлари режаси, бажарилиш лозим бўлган вазифалар бўйича топшириқлар берилиб, керакли қарорлар қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер