СамДУ ва Эроннинг Шараф технология университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Фото: SamDU Axborot xizmati
Самарқанд давлат университети (СамДУ)га Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президенти Амир Ҳоссеин Мирабади бошчилигида делегация ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
СамДУ Ахборот хизмати хабарига кўра, мулоқотда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Эроннинг Шараф технология университети билан қўшма технопарк марказини очишга келишилди.
Учрашув сўнгида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Делегация аъзолари учрашувдан сўнг СамДУ Биокимё ва Муҳандислик физикаси институти фаолияти билан танишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг