Самарқанднинг дендрология боғи Хишрав шаҳарчасида барпо этилмоқда
Юртимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир вилоятда Миллий дендрология боғини ташкил этишга киришилди.
Самарқанд вилоятининг Хишрав шаҳарчасидаги Яшил техникум ҳудудида Самарқанд дендрология боғини ташкил этиш учун шу йил 1-апрел куни кўчат экиш тадбири ўтказилди. 5 гектар майдонга 2,5 минг тупдан ортиқ мевали, манзарали дарахт, манзарали бута ва гул кўчатлари экилди.
Бундай боғларнинг ташкил этилиши ҳар бир минтақанинг экологик ҳолатини яхшилашдан ташқари аҳолининг экологик маданиятини оширишга ҳам хизмат қилади.

Боғнинг Яшил техникум ҳудудида яратилиши бежиз эмас. Бу ерда талабалар дарахт, бута, гул кўчатларини парваришлаш, иқлим шароитига мослаштириш бўйича тажриба ва кўникмаларга эга бўладилар.
Вилоят бўйича баҳорги мавсумда 7 миллион туп кўчат экиш мўлжалланган. Мевали ва манзарали кўчатлар, бута ва гуллар ошёнига айланадиган 23 та яшил боғ яратиш мақсад қилинган.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг