Самарқандга сайёҳлар янада кенг жалб этилади

12:14 06 Март 2019 Жамият
1580 0

Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди.

Унга мувофиқ, туристларни кенг жалб этиш ва уларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли фестиваль, сайиллар, шоулар ва бошқа тадбирлар ўтказилади. Жумладан, эндиликда Регистон майдонидаги 3D лазерли шоуси ҳар куни намойиш этилиши кутилмоқда. Март, ноябрь ва декабрь ойларида “Улоқ-кўпкари” ўйинлари, 7 сентябрда “Кишмиш” фестивали ўтказилади.

Шунингдек, вилоят туман ва шаҳарларида ташкил этиладиган сайиллар, миллий ўйинлар, фестивалларнинг ҳам аниқ санаси белгиланди. Жумладан, 7 март куни Ургут туманида миллий таомлар сайли, 14 март куни Самарқанд туманидаги Нодирдевонбеги мадрасасида сумалак сайли, 15 мартда Тайлоқ туманида баҳор таомлари кўриги, 22 март куни Нуробод тумани Оқсой қишлоғида миллий кураш беллашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Умид СОРИЕВ (Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер