Самарқанддаги аянчли ЙТҲда «Жигули» ҳайдовчиси ҳалок бўлди

10:20 07 Октябр 2024 Жамият
282 0

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида юк машинаси ва «Жигули» ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳолат 4-октябрь куни соат 23:20 атрофида туманнинг Искандарий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р46 автомобиль йўлида содир бўлган. ГАЗ53 ҳайдовчиси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан ҳаракатланганида тўғридан келаётган ВАЗ2103'ни ўтказиб юбормасдан ЙТҲ содир этган.

Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси олган жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Ҳозирги кунда мазкур ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер