Самарқандда жиддий ЙТҲ содир бўлди
Чамаси бир соатлар аввал Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Даҳбед қўрғонига кираверишдаги М-37 йўналишида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Катта тезликда харакатланиб келаётган Нексия, йўл четида тўхтаб турган жигули машинасига қаттиқ зарб билан урилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга, зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Шикастланган машиналар эвакуаторларга ортилмоқда.

Суратларда акс этаётганидек, ЙПҲ ходимлари йўл ҳаркатини ўз назоратига олган. - Нексия ҳайдовчиси ухлаб қолган кўринади,-дейди воқеа жойида тўпланган фуқаролар.
Умид Сориев, "Халқ сўзи".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг