Самарқандда яна бир ОТМ ташкил этилди

11:56 19 Май 2021 Жамият
1171 0

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.

Шунингдек, қарорга кўра:

➖ Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

➖ Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;

➖ келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;

➖ Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер