Самарқандда туман ИИБ ходимига ҳужум қилиб, машинасини ёқиб юборган шахсга ҳукм ўқилди

22:15 09 Декабрь 2021 Жамият
1123 0

Самарқандда милициячи машинасини ёқиб юборган шахс қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, 1 июль куни соат 19:30 атрофида жамоат жойида маст ҳолда жанжал уюштирган фуқаро устидан ИИБга ариза келиб тушган. Профилактика инспектори уйига борганида фуқаро ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, пичоқни кўтариб, инспекторга улоқтирган. Ғазабланган эркак уй олдида турган милициячининг машинасини ҳам ёқиб юборган.

Каттақўрғон туман суди ушбу шахсни Жиноят кодексининг 140 (ҳақорат), 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки шикастлаш), 219 (ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 277 (безорилик) моддалари билан 4 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер