Самарқандда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган саккиз нафар шахс қўлга олинди

23:47 12 Декабрь 2021 Жамият
1359 0

Самарқанд шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирлар Каттақўрғон, Паяриқ, Пастдарғом туманларида бўлиб ўтди. Улар томонидан жами саккиз нафар шахс қўлга олиниб, умумий қиймати қарийб 51 миллион сўмлик 395 қути «Британик» ва «Тренея» пиротехника воситалари ҳамда 14 дона салютлар олиб қўйилди.

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер