Самарқандда Ўзбекистон-Қирғизистон Қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўртасида ўзбек-қирғиз давлатлараро чегарасини белгилаш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
22-28 май кунлари бўлиб ўтган музокаралар давомида ишчи гуруҳларнинг учрашуви ва Қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкаларида биргаликда ўтказилган дала тадқиқотлари натижалари муҳокама қилинди.
Қўшма демаркация комиссияси йиғилиши якунлари бўйича давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар тасдиқланди, шунингдек, тегишли баённомалар имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг