Самарқандда оқава тизимлари реконструкция қилинади

13:32 08 Январь 2021 Иқтисодиёт
1001 0

Жаҳон банкининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари оқава сув тозалаш иншоотлари ва оқава тизимлари реконструкцияси» лойиҳаси доирасида Самарқанд вилоятига 34,3 миллион доллар маблағ йўналтирилиши белгиланган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан 2 та оқава сув тозалаш иншооти, 3 та оқава сув насос станцияси ва 60,2 км тармоқлар қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилиши белгиланган.

— Ҳозирда ўзлаштирилган маблағлар ҳисобидан 1 та (КОС Фарҳод) Фарҳод қўрғонидаги оқава сувларини тозалаш иншоотини тўлиқ реконструкция қилиш ишлари якунланиб, иншоот фойдаланишга топширилди, — дейди «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ директори Комилбек Юсупов. — Шунингдек, 60,2 км оқава тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари 100 фоизга бажарилди. 1 та (ЗОС) оқава сув тозалаш иншооти ва 3 та оқава сув насос станцияларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини жорий йилнинг апрель ойига қадар тугатиш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа бўйича иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Самарқанд шаҳрида қўшимча равишда 3 та КНС ва 36 километр канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда ва ушбу қурилиш ишлари ҳам жорий йилнинг сўнгига қадар тугатилади.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида Самарқанд шаҳрида 80 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлаштирилган канализация хизматлари билан таъминланади ва ўз ўрнида санитария ва эпидемиологик ҳолат бир мунча яхшиланади.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер