Самарқандда ноқонуний қум қазиб олган корхона табиатга 2,7 млрд сўм зарар етказди

17:28 21 Март 2025 Жамият
415 0

Фото: Экология вазирлиги

Самарқанд вилоятидаги Қорадарё дарёси ҳудудидан қум-шағал ноқонуний қазиб олиниши оқибатида 2,7 млрд сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бошқарма томонидан Нарпай туманидаги хусусий корхона фаолияти текширилган. Назорат тадбири давомида Қорадарё дарёси ҳудудида ушбу корхона ходимлари томонидан 1 та экскаватор ва 4 та юк машинаси ёрдамида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ва уни майдалаш заводига олиб кетиш ҳолати аниқланиб, жараён инспекторлар томонидан тўхтатилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 2 миллиард 722 миллион 666 минг сўм эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, йиғилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер