Самарқандда «Майнинг ферма» ташкил этган хонадон аниқланди

07:33 07 Май 2024 Жамият
409 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида «Хўжа Соат» маҳалласидаги уйда яшовчи У.У. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 4 та тўпламдаги «Antimer» қурилмасини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, 91,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер