Самарқандда халқаро ихтирочи ёшлар форуми ташкил этилди

18:13 12 Июнь 2024 Жамият
496 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятида ёшларни SТEМ таълими доирасида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида халқаро ихтирочи ёшлар форуми ташкил этилди. Унда академиклар, экспертлар, олимлар, илм-фан ва технология соҳасининг етук намояндалари, ихтирочи талабалар SТEМ таълимига оид мавзуларни муҳокама қилди.

Булунғурлик Суҳроб Муродов Ўзбекистонда биринчи бўлиб С2 сертификатига эга бўлган. Айни пайтда АҚШнинг Флорида университетида учинчи босқич талабаси.

— Форумда Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик инжиниринг лойиҳаларига қандай қилиб инвестиция олиб кириш бўйича тақдимот қилдим, — дейди Суҳроб. — Таклифларим мутахассисларга манзур бўлганидан хурсандман. Насиб қилса, Ўзбекистонга катта бизнес-режалар билан қайтаман.

Форум академик ва илмий соҳалардаги етакчи мутахассислар, хусусан, дунёнинг энг нуфузли университетларидаги ёш олимлар билан яқиндан танишиш, фикр алмашиш, келажакда уларнинг Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги SТEМ таълимини ривожлантиришга ҳисса қўшишлари учун замин яратди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер