Самарқандда ЙПХ инспекторини машина капотида судраб кетган шахснинг озодлиги чекланди

10:24 31 Март 2025 Жамият
226 0

Самарқанд шаҳрида ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан уни машина капотида судраб кетган ҳайдовчининг озодлиги 3 йилга чекланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат жорий йилнинг 31 январь куни Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими билан содир бўлганди. Инспектор давлат рақами белгисиз ҳаракатланиб келаётган «Оnix»га тўхтатиш ишорасини берган, бироқ ҳайдовчи машинани инспекторнинг устига ҳайдаб, тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри судида айбланувчи ўша куни отаси маст ҳолатда онасига куч ишлатаётгани ҳақидаги хабарни эшитгандан сўнг уйга шошганини билдирган ва айбидан пушаймон бўлиб, суддан енгиллик беришини сўраган.

ЙПХ инспектори эса судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини ва унга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо беришни сўраган.

Суд ҳайдовчини Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан айбли деб топди ва 3 йил муддатга озодлигини чеклади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер