Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган болакай қутқарилди

10:52 18 Март 2026 Жамият
201 0

Фото: ФВВ

Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан ҳожатхонага тушиб кетган болакай қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 17 март куни соат 16:53 да Самарқанд вилояти ФВБга «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали Самарқанд тумани «Равонак» МФЙда жойлашган хонадонлардан бирида қаровсиз қолган болакай ҳожатхонага тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, воқеа жойига зудлик билан етиб борган ФВВ қутқарувчилари болакайни ҳожатхонадан олиб чиқиб, унинг ҳаётини сақлаб қолган. Билдирилишича, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер