Самарқандда фуқаро фарзандини даволашга келмаган навбатчи шифокорларни калтаклади
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида шифокорнинг калтакланишига оид ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 июль куни 23:00 ларда туманнинг «Қўшқудуқ» маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пунктига шу маҳаллада яшовчи 1978 йилда туғилган Х.М. келиб, навбатчи шифокорга фарзандини даволашга келмаганини айтиб, шифокор Т.Ф. ва навбатчи фелдшер Н.И.ни уриб тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг