Самарқандда ер чўкиб, қурувчини тупроқ босиб қолди
Фото: ФВВ
Самарқанд шаҳридаги янги йўл ўтказгич яқинида ер чўкиши оқибатида қурувчилардан бирини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 8 апрель куни соат тахминан 18:00 ларда Самарқанд вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Самарқанд шаҳридаги «Олтин аср» маҳалласида жойлашган қурилиш объектларининг бирида фуқаро тупроқ остида қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Қисқа вақт ичида воқеа жойига ФВВнинг ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, қутқарув ишларини бошлаган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қурувчи тезкорлик билан тупроқ остидан чиқариб олинган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жабрланувчи шифохонага олиб борилган. Қайд этилишича, унинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ. Шифокорлар маълумотига кўра, у яқин кунларда тиббиёт муассасасидан чиқарилиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг