Самарқандда боғча фойдаланишга топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрининг «Шодиёна» МФЙда янги замонавий Давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Ушбу 300 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим масканини бунёд этишга давлат томонидан 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирди.
Янги бинода болалар ва тарбиячилар учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, бинода машғулот хонаси ва ётоқхона, мудира хонаси, ҳамшира хонаси, ошхона, мусиқа зали мавжуд. Шунингдек, МТТ да ёзги айвонча, болалар ўйин майдончаси ҳамда болалар учун чўмилиш ҳавзаси қурилган.
Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида иштирок этган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, шунингдек, Самарқанд шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг