Самарқандда мардикор аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ ҳолатга Олий Мажлис Сенати муносабат билдирди
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 29 июль куни ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Самарқанд вилоятидаги аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш натижалари кўрсатганидек, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 июль куни Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги Янгиариқ - 1 маҳалласида содир бўлган.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда, албатта, тегишли жазо чораси қўлланилади.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу масала юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг