Самарқандда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида икки фуқаро вафот этди

08:36 01 Август 2021 Жамият
1017 0

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБнинг хабар беришича, жорий йил 31 июль куни соат 01:45 ларда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, «Алижон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 71-километрида, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Э.У. "YUTONG“ русумли автобусда «Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётиб йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилган.

Натижада, автобус салонида бўлган, 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40-45 ёшлар атрофида бўлган (шахсига аниқлик киритилмоқда) йўловчи шифохонага олиб борилаётганда, йўлда вафот этган. Шунингдек, йўловчилар, 48 ёшли Б.С., 29 ёшли А.А., 22 ёшли Г.С., 48 ёшли М.Б. ва 35 ёшли Д.А.лар турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер