Самарқандда 6 ойлик озиқ-овқат учун 235 миллиард сўм сарфланади

11:15 21 Октябр 2020 Иқтисодиёт
766 0

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсуми учун талаб этиладиган зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати шакллантирилди.

Унга кўра, 6 ойга 82,6 минг тонна гўшт, 100 минг тонна картошка, 19 минг тонна гуруч, 149,8 минг тонна ун маҳсулоти, 21,3 минг тонна шакар, 418,8 миллион дона тухум, 17,6 минг тонна ёғ зарур.

Маҳсулотлар учун жами 235,4 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Бу маблағнинг 10 миллиард сўми жамғармалар ҳисобидан, 74,6 миллиард сўми кредит ресурсларидан ва 150,8 миллиард сўми тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

Самарқанд шаҳрида 15-20 октябрь кунлари ташкил этилган «Табиат саховати» арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркасида 150 тонна сабзавот, 126 тонна картошка, 23,5 тонна гўшт, 120 минг дона тухум, 5 тонна балиқ, 10,8 тонна пахта ёғи, 10 тонна макарон, 7,2 тонна ўсимлик ёғи, 6,5 тонна ун ва 18 тонна 15 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзон нархларда сотилди.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер