Самарқандда 3 та ҳолатда энергетика тизимига 5,5 млрд сўм зарар етказилди

20:02 12 Декабрь 2024 Жамият
484 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Самарқанд вилоятида 3 та қоидабузарлик натижасида энергетика тизимига 5,5 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.

Қайд этилишича, «Ўзэнергоинспекция» Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент бошқармаси ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилган. Унда 3 та ҳолатда электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйиш ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, Тойлоқ туманида жойлашган «С.Ш.Офермер хўжалиги фойдаланилган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилмай келиш натижасида таъминот корхонасига 4 млрд 637 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Бу каби ҳолат ушбу тумандаги «П.А.ОМЧЖ (537,7 млн сўм) «П.М.WМЧЖда (371,3 млн сўм) табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилмай келгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер