Самарқандда 28 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди

22:29 05 Декабрь 2024 Жамият
319 0

Фото: Ўзэнергоинспекция

Самарқандда 28 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Маьлум қилинишича, Иштихон туманида «М.Г.М.» оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келинган.

Ҳисоб-китобларга кўра, қоидабузарлик натижасида 28 млрд 896 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер