Самарқанд вилоятида навбатдаги “валютафуруш”лар ушланди

19:38 09 Январь 2019 Жамият
1092 0

Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ургут тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар О. ва У. бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, 10 минг 300 АҚШ долларини 86,5 миллион сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланди.
Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими маълум қилди.
Жумладан, улардан 10 минг 841 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О. ва У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер